"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда

“Қўқон-1912” жамоаси футбболчилари мавусмнинг қолган қисмини яхши якунлаш мақсадида , олдинда турган учрашувларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Азиз Тўхтабоев шогирдлари кеча Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида ўз машғулотларини ўтказишди. Машғулотлар ўз туғилган кунини нишонлаётган Сербиялик ҳимоячи Марко Милични табриклаш билан бошланди. Футболчилар жамоадошларини қувноқ тарзда табриклашди ва ана шундай яхши кайфиятда машғулотлар бошланди.

Машғулотларда барча футболчилар астойдил меҳнат қилишганини алоҳида таъкидлаш лозим. “Шунқор”ларнинг Тошкент йиғинида жамоанинг ўринбосарлар таркибида ўзини яхши кўрсатган бир нечта ёш футболчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Ўқилган: 466
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича