"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги юбилей баҳсини ўтказди.
Sky Sports нашрининг тарқатган хабарига кўра, 48 ёшли испаниялик мутахассис ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши баҳсда ўзининг мураббийлик фаолиятидаги 600-учрашувини ўтказди.
Маълумот учун, Гвардиола "Манчестер Сити"да 192, "Барселона"да 247та ва "Бавария"да 161та учрашувда мураббий сифатида иштирок этган.