"Бёрнли" тўпурар футболчиси билан янги шартнома имзолади

Ҳужумчи Эшли Барнс "Бёрнли" билан шартномаси муддатини узайтирганини эълон қилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Футболчи 2022 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, келишув бир йилга узайтирилиши борасида келишув ҳам мавжуд.

30 ёшли Барнс клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 146та учрашувда 34 маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Жорий мавсумда Барнс АПЛда 4та гол уришга эришди.

Ўқилган: 583
Англия чемпионати Бёрнли Эшли Барнс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича