"Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис қўлидан олган жароҳатидан сўнг жарроҳлик амалиёти қилинди.
Англия чемпионати 8-тур "Брайтон" жамоасига қарши ўйинда франциялик посбон ерга ноқулай йиқилиб, қўлидан жароҳат олган эди.
Бошида клуб Льорисни жарроҳлик амалиёти қилишини режалаштирмаган эди, бироқ қўшимча кўриклардан кейин шифокорларнинг жиддий аралашуви кераклиги аниқланди.
Ўйинчи 2020 йилнинг бошида машғулотларга киришиши режа қилинмоқда.
Льорис жарроҳлик амалиётидан чиқди. Дарвозабон бу йили майдонга тушмайди
Ўқилган: 1566