Клаудио Барги: Декабрь ойида "Барселона" клубини "Ривер Плейт" мураббийи бошқаради

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси ва ҳозирда шарҳловчилик билан шуғулланаётган Клаудио Борги ўз манбаларига таянган ҳолда "Ривер Плейт" бош мураббийи Марсело Галяьярдо тез орада "Барселона" клубини бошқаришини маълум қилди.

"Гальярдо декабрь ойида "Барселона" клуби бош мураббийи бўлади. "Ривер" клуби президенти Родольфо Д’Онофрио Марселонининг клубни фақатгина ундан кейин тарк этиши ҳақида айтган эди, бироқ ушбу хабар менга воқеага яқин бўлган одам маълум қилди", - дейди Борги.

Гальярдо "Ривер Плейт" клубини 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа икки мартадан Аргентина Кубоги ва Либертадорес кубокларини қўлга киритган. "Ривер" Либертадорес кубогининг финалида иштирок этади ва бу йили ҳам ушбу совринни қўлга киритиши мумкин. Финал 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Аргентина чемпионати Барселона Ривер Плейт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Бэйлнинг агенти: Гарет Зиданга ёқмайди
19:20
Бугун "Атлетико"- "Валенсия" ўйинида мадридликлар очко ололмаса "Барселона" чемпион бўлади
08:26
"Малага" япониялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
04:47