“Тоттенхэм”да йирик ғалаба, “Сити” дуранг ўйнади. “Атлетико” эса мағлубиятга учради

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Байер” ўзида “Атлетико”ни қабул қилди. Леверкузенда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди. 41-дақиқада Томас Парти ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, 55-дақиқада Фолланд мезбонларнинг иккинчи голини урди. Алваро Моратанинг сўнгги дақиқалардаги гол амалда ҳеч нарсани ҳал қилмади.

“Тоттенхэм” сафарда “Црвена Звезда” билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Сон Хин Миннинг дубли ва Жовани Ло Чельсо, Кристиан Эриксенларнинг аниқ зарбаси лондонликларга уч очко тақдим этди.

“Манчестер Сити” эса “Аталанта” майдонига сафар қилди. Дастлаб Рахим Стерлинг 7-дақиқада манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса, 49-дақиқада Пашалич мувозанатни тиклади.

“Динамо” Загребда “Шахтёр”ни қабул қилди. Драматик руҳда кечган баҳсда украиналиклар сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига дурангга эришдилар.


Байер Германия – Атлетико Испания 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 41, автогол Томас, 2:0 – 55 Фолланд, 2:1 – 90+4 Мората.


Црвена Звезда Сербия – Тоттенхэм Англия 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар: 0:1 – 34 Ло Чельсо, 0:2 – 57 Сон Хин Мин, 0:3 – 61 Сон Хин Мин, 0:4 – 85 Эриксен.


Аталанта Италия – Манчестер Сити Англия 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 7 Стерлинг, 1:1 – 49 Пашалич.

Четлатиш: Браво (81).


Динамо Загреб Хорватия – Шахтер Украина 3:3 (1:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 13 Алан Патрик, 1:1 – 25 Петкович, 2:1 – 83 Иванушец, 3:1 – 89 Адеми, 3:2 – 90+3 Мораес, 3:3 – 90+8, пенальти Тете.

Четлатишлар: Моро (74) — Марлос (79).

Европа Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хендерсон: "Наполи"га қарши ўйин қизиқарли кечади
10:13
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Сон Хён Минни руҳий муаммолар сабаб ЕЧЛ ўйинида иштирок этмаслиги мумкин
13:46
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Барселона" – "Ливерпуль" учрашуви бўлади
10:05