"Ньюкасл" етакчи футболчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи

Жонжо Шелви яқин орада "Ньюкасл" билан шартномасини узайтириши мумкин.

The Northern Echo нашрида ёзилишича, клуб раҳбарияти Шелвининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Манбада ёзилишича, 27 ёшли инглиз хавбеки ҳам "Ньюкасл"да қолишни режалаштирмоқда ва янги келишув юзасидан музокараларни бошлаш арафасида.

Шелви 2016 йилдан буён "ҳаккалар" сафида тўп суриб келмоқда. "Ньюкасл" Жонжони ўша йили "Суонси"дан 16 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Ўқилган: 623
Англия чемпионати Жонжо Шелви Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича