"Қўқон-1912" Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини бошлади

Coca Cola суперлигасида юзага келган танаффус туфайли бир неча кун ҳордиқ чиқарган "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари кеча Тошкент шаҳрида машғулотларга киришди.

Сўнгги турдаги ғалаба кайфияти футболчиларни тарк этиб улгурмаганлиги , уларнинг янада шижоат билан машғулотларга киришиб кетганларидан кўриниб турди.
"Шунқорлар"нинг машғулотларида Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларига чақирилган футболчилардан ташқари барча жамоа аъзолари иштирок этишмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида Азиз Тўхтабоев шогирдлари бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушадилар. Ҳозирча "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари билан бу борада ўзаро келишувга эришилди.

Биз барча назорат учрашувларининг вақтлари ҳақида ва кундалик машғулотлар борасида сиз азиз мухлисларга хабар бериб борамиз.

Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жамшид Саидов: Келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз
21:32
Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади
12:42
"Пахтакор" - "Динамо". Превью
10:01
Сергей Лушчан: Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим
13:09