Матич келажаги борасида муҳим қарорга келди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич қишки трансферлар мавсумида жамоасини алмаштиради.

Manchester Evening News нашрида ёзилишича, 31 ёшли сербиялик хавбек захирада қолиб кетаётганлиги учун ҳам жамоани тарк этмоқчи. Оле-Гуннар Сульшер Матичга ишонч билдирмаяпти ва футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган.

Ҳозирда унга "Интер" клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда. "Нерадзурричилар" устози Антонио Конте анчадан буён Матични ўз сафига қўшиб олиш истаги борлигини яширмаяпти.

Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Неманья Матич
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери Голландиядан таклиф олди
17:22
Владимир Андреев: АГМКга қарши қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик
23:41
"Галатасарой" клуби Колумбия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи
10:36
"Саутгемптон" мураббий Хазенхюттл борасида муҳим қарорга келди
06:12