Обемаянг учун асосий харидор маълум бўлди

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Marca нашрида ёзилишича, "Реал" президенти Флорентино Перес ёзги трансфер мавсуми вақтида габонлик ҳужумчини Мадридга олиб келмоқчи. Перес ушбу футболчини кузатиб келмоқда ва уни ўз жамоасида кўришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида "Арсенал" ҳам Обамеянг борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг трансфер баҳоси 80 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Бу мавсумда Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛ доирасидаги 11 ўйинда 8 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўқилган: 1148
Арсенал Пьер-Эмерик Обамеянг Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича