Жака қишда "Арсенал"ни тарк этиши мумкин

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака қишки трансферлар мавсумида жамоасини алмаштириши мумкин.

The Times нашрида ёзилишича, футболчи жамоада юз бераётган ҳолатдан кўнгли тўлмаяпти. Жака  захирага олинганида "Арсенал" мухлисларини ҳақорат қилган. Натижада у асосий таркибдан четлатилди ва сардорлик боғичидан ҳам маҳрум қилинганди.

Жорий мавсумда Жака "Арсенал" сафида 10та учрашувда 1 маротаба тўп киритган эди.

Ўқилган: 594
Арсенал Гранит Жака

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича