ЕЧЛ. “Ювентус” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Локомотив”ни енгди, “Бавария”да ҳам ғалаба

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Ювентус” сафарда “Локомотив” билан баҳс юритди. Москвада бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Криштиану Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон оёқлари орасидан ўтказиб юборди, тўпни Аарон Рэмзи бўш қаолган дарвозага жойлаб қўйди.

Бироқ 12-дақиқада Алексей Миранчук мувозанатни тиклади. Шундан кейин туринликларда яна бир қанча имкониятлар бўлди, бироқ ҳисобни ўзгартириш осон бўлмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Дуглас Коста “Юве”га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Ювентус” плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди.

Параллел кечган баҳсда “Бавария” ўзида “Олимпиакос”ни мағлуб этди. Роберт Левандовски ва Иван Перишичнинг голлари мюнхенликларга ҳам кейинги босқчи эшикларини очди.

ЕЧЛ, 4-тур

Локомотив Россия – Ювентус Италия 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 3 Рэмзи, 1:1 – 12 Миранчук, 1:2 – 90+3 Дуглас Коста.

Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Хеведес, Чорлука, Рыбус, Жемалетдинов (Серкейра, 81), Баринов, Крыховяк, Жоау Мариу (Коломейцев, 85), Миранчук, Эдер.

Ювентус – Шченсни, Данило, Бонуччи, Ругани, Алекс Сандро, Хедира (Дуглас Коста, 70), Пьянич, Рабьо, Рэмзи (Бентанкур, 64), Игуаин, Роналду (Дибала, 82).

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (39), Рыбус (83), Дуглас Коста (90).

Бавария Германия – Олимпиакос Греция 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 69 Левандовски, 2:0 – 89 Перишич.

Бавария – Нойер, Павар, Мартинес, Алаба, Дэвис, Горетцка (Толиссо, 82), Киммих, Коман (Коутиньо, 90), Мюллер, Гнабри (Перишич, 88), Левандовски.

Олимпиакос – Жозе Са, Эльабделлауи, Рубен Семеду, Мерья, Цимикас, Гильерме, Камара, Бухалакис (Вальбуэна, 71), Ранджелович (Масурас, 61), Герреро, Поденсе (Эль-Араби, 80).

Европа Чемпионлар лигаси Локомотив Москва Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси ва Дембеле машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди
20:31
Ҳаким Зиеш: Ўзимни айбдор санайман, кўпроқ гол уришим керак эди
18:47
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Аякс" - "Ювентус" ҳамда "МЮ" - "Барселона" учрашувлари бўлади
10:09
“Ливерпуль” клуби “Барса” мухлислари учун чипталар нархини ошириб қўйди
15:43