Гасперини: "Ман Сити"га қарши ўйинда дуранг ҳам яхши натижа

"Аталанта" клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ЕЧЛ доирасида "Манчестер Сити" жамоасига қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бизни ажойиб жамоага қарши ажойиб ўйин кутмоқда. Биз учун яхши натижага эришиш муҳим. Ҳаттоки дурангни ҳам ижойиб қабул қиламиз. Ҳозирча фақатгина Милан шаҳрида "Шахтёр" жамоасидан қабул қилинган мағлубиятга ачинамиз. Бироқ олдинда яна учта ўйин бор.

Олдимизда яна бошқа имконият ҳам бор. Агар яхши натижага эриша олсак, Европа Лигасида ўйнаш имконияти учун курашамиз", - дейди Гасперини.

Ўқилган: 493
Аталанта Европа Чемпионлар лигаси Жан Пьеро Гасперини Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича