Рэшфорд: Топ-4дан ўрин олиш осон бўлмайди, лекин уддаласа бўладиган иш

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг мавсум якунларига кўра топ-4дан ўрин олиш имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Осон бўлмайди, бироқ уддаласа бўладиган иш. Биз бошқа жамоаларга қараб ўйнашимиз керак эмас. Ўз ўйинимизга диққатни қаратган пайтда энг яхши ўйинимизни намойиш қилмоқдамиз.

Биз "Манчестер Юнайтед"нинг яхши футболига қайтишимиз керак. Ҳозир энг муҳими – барқарорликка эришиш. Мен ҳар доим агар уй ўйинларида серҳаракат бўлиб ўйнасанг ғалаба қозонасан деб ўйлар эдим.

"Олд Траффорд" – ўзига ҳос жой. Бу ерда мухлисларни ҳисобга олса, рақибларга осон эмас. Энг яхши спорт формамизда бизни тўхтатиб қолиш осон эмас", - дейди Рэшфорд.

Ўқилган: 576
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Маркус Рэшфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича