Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" 200тадан кўпроқ гол урди

Грузиялик мутахассис қўл остида жамоамиз 208 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Арвеладзе бошчилигида "Шерлар" жами 91 расмий учрашувда майдонга тушишди. 66 баҳсда жамоамиз ғалаба қозониб, 13 дуранг ва 12 мағлубият қайд этилган. 208 гол урган "Пахтакор" 73 тўп ўтказиб юборган. Ғалаба қозонилган ўйинлар 72,5 фоизни ташкил қилади. Бир ўйинда ўртача 2,28 мартадан рақиб дарвозаси ишғол этилган.

69 ўйин чемпионат доирасида ўтказилган. Уларда 51 ғалаба, 11 дуранг ва  мағлубият кузатилган. 157 гол урилиб, 48 тўп қўйиб юборилган.

Арвеладзе жамоа бошқарувини қўлган олгандан бошлаб энг кўп майдонга тушган футболчилар Шерзод Аъзамов ва Жалолиддин Машарипов бўлиб, улар 71тадан ўйинда иштирок этганлар. Энг кўп гол эса Игорь Сергеев томонидан урилган. У 35 тўп муаллифига айланган.

Шота Арвеладзе қўли остида энг кўп ўйнаган футболчилар:
Шерзод Аъзамов 71
Жалолиддин Машарипов 71
Марко Симич 63
Владимир Козак 62
Игорь Сергеев 61
Фарруҳ Сайфиев 61
Драган Черан 58

Шота Арвеладзе қўли остида энг кўп гол урган футболчилар:
Игорь Сергеев 35
Драган Черан 34
Тиаго Безерра 25.

Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” аутсайдерга ютқазиб қўйди ва Ла Лигадаги илк мағлубиятини тан олди
01:55
“Неймар эртаги” тугади. Футболчи Парижда қолишга қарор қилди
14:34
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Москвада ёш футболчилар ўртасида “Спартак Юниор” футбол мусобақаси ўтказилди
08:07