“Лацио” клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Иммобиле Италия чемпионатининг октябрь ойидаги 6 та ўйинида 8 та гол уришга эришди. Айни дамда Чиро А Сериянинг энг яхши тўпурари ҳам бўлиб турибди.
Чиро 11 турдан сўнг 13 та гол урган ва 4 бор голли узатмани амалга оширган.
Италия А сериясининг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номи маълум бўлди
Ўқилган: 1144