"Арсенал"га янги сардор тайинланди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоанингнинг янги сардори бўлади. Жамоанинг олдинги сардори Гранит Жакага келадиган бўлсак, у "Кристал Пэлас" клубига қарши учрашувдаги номақбул ҳаракатлари сабаб мухлислар нафратига дучор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг "тўпчилар" сафида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У Лондон клубига Дортмунднинг "Боруссия" клубидан келиб қўшилган эди.

Ўқилган: 945
Арсенал Пьер-Эмерик Обамеянг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича