"Рома" клуби Смоллинг учун 15 млн таклиф қилмоқда. "МЮ" эса кўпроқ сўраяпти

"Рома" клуби ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингни сотиб олишга қизиқмоқда.

Римликлар 29 ёшли футболчи учун 12 млн евро ва 3 млн еврони бонус сифатида тўлашга тайёр.

Англия клуби эса ўйинчининг трансферидан 18 млн евро ишлаб олмоқчи.

"Рома" клуби Смоллинг билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома тузмоқчи. Англиялик футболчининг маоши йилига 3,2 млн еврони ташкил қилади.

Ўқилган: 458
Крис Смоллинг Манчестер Юнайтед Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича