Морьентес Роналду ёки Мессини танлаш ҳақида: Сиз кимни кўпроқ яхши кўрасиз – онангизними ёки отангизними?

"Реал" клубининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес Криштиану Роналду ёки Лионель Мессидан биронтасини танлаш борасида гапириб ўтди.

- Месси The Best совринини қўлга киритди. Сизнинг фикрингизча, бу ҳақли равишда бўлдими?

- Ким Мессини ушбу совринга лойиқ эмас деб айтади? Футбол майдонида ундан кўпроқ натижага эришган футболчини кўрсатинг.

Совринни бошқа бировга эмас, балки унга берилгани – бу терма жамоалар сардорлари ва мураббийларининг қарори. Мен уларни тушунаман. "Барса" ЕЧЛни қўлга кирита олмаган бўлса ҳам – у ажойиб мавсумни ўтказди.

-Тасаввур қиламиз: сиз топ-клуб мураббийисиз. Ўз жамоангизга кимни олар эдингиз – Месси ёки Роналду? Фақатгина биттасини олиш мумкин.

- Унда мен сизга қарши савол бераман: кимни кўпроқ яхши кўрасиз – онангизними ёки отангизними? Мени қийин танлов ўртасида қолдирганингизни тушуниб турибсизми? (кулиб).

Шунинг учун ҳам мен 19 ёшли Жоау Феликсни олар эдим. У ҳали кўп вақт ўзининг юқори даражасида ўйнайди, - дейди Морьентес.

Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Райола Холланднинг трансферидан қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди
12:59
Кейн АПЛда 200 та ўйинда 136 та гол урди
07:44
"Барселона" – "Леванте": Таркиблар!
22:46
Зидан: Манчестерда ғалаба қозонишимиз шарт!
09:01