"Челси" клуби қишда 150 млн евродан кўпроқ ишлатиши мумкин

"Челси" клубидан трансфер таъқиқи олиб ташланса, жамоа қишги трансфер оралиғида 150 млн евродан кўпроқ маблағни ишлатиши мумкин, деб маълумот бермоқда The Sun нашри.

Спорт арбитраж суди 20 ноябрь куни Лондон клуби янги футболчиларни сотиб олишга қўйилган таъқиқи бўйича аппеляциясини кўриб чиқади.

Манбанинг маълумот беришича, "Челси" клуби "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заа, "Лестер" чап қанот ҳимоячиси Бенжамин Чилвел ва "РБ Лейпциг" ўйничиси Тимо Вернер каби футболчилар билан қизиқмоқда. Лондон жамоасининг бош мураббийи Фрэнк Лэмпард трансфер таъқиқи олиб ташланса клуб қишда таркибни жиддий равишда ўзгаритишини тасдиқлади. Эден Азарнинг "Реал" клубига трансферидан кейин лондонликлар молиявий жиҳатдан муаммога эга эмас.

"Челси" клуби Англия чемпионатининг 11-туридан кейин 24 очко билан тўртинчи поғонада кетмоқда.

Трансферлар Фрэнк Лэмпард Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Англия чемпионати, 32-тур. "Фулхэм" – "Манчестер Сити": Превью
07:56
“Манчестер Сити” 17 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзоламоқчи
18:15
"Тоттенхэм" Эриксон ўрнига "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи
07:26