Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча навбатдаги машғулотларни ўтказди

Ноябрь ойида миллий термамизни жуда муҳим ўйинлар кутмоқда. ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган иккита беллашув орқали гуруҳдаги вазиятимизга узул-кесил ойдинлик киритилади.

Асосий рақибимиз Саудия Арабистони билан бўлидаган ўйин эса амалда кўп нарсаларга очиб беради.

Яхши биласизки, ўша ўйин олдидан Вадим Абрамов шогирдлари ён қўшнимиз Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини олиб боради. Бу ўйин жуда керак эканлигини тушунамиз.

Куни кеча футболчиларимиз ва мураббийлар штаби навбатдаги машғулотларни олиб боришди. Жисмоний ва тактик кўрсатмаларга эга бўлишди. Кун совуқ бўлишига қарамасдан футболчилар кўтаринки кайфиятда меҳнат қилишди. 

Умид қиламиз, расмий ўйинларда ҳаммаси биз учун кўнгилдагидек кечади.

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" – "Қўқон-1912". Лига Кубоги превьюси
12:37
Ҳудудий БЎФАларнинг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи якунланди
15:20
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Про-лига В. Бугун 12-тур ўйинлари ўтказилади
11:09