"Лейпциг" Вернер борасида муҳим қарорга келди

Германиянинг "Лейпциг" клуби ҳужумчи Тимо Вернерни қишки трансферлар мавсумида сотмайди.

Sky Sports нашрида ёзилишича, клуб спорт директори Маркус Крош Вернерни қишда сотилмаслигини айтиб ўтган. Айни вақтда 23 ёшли германиялик футболчига кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

Асосий даъвогарлар сифатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари номлари айтилмоқда.

Жорий мавсумда Вернер "Лейпциг" сафида Бундеслига 10та учрашувда 9 маротаба тўп йўллади ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1122
Германия чемпионати РБ Лейпциг Тимо Вернер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича