"Болонья" Ибрагимовичга қанча маош бермоқчи экани маълум бўлди

Италиянинг "Болонья" клуби "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни давом эттирмоқда.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг ёзишича, "Болонья" 38 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик шартнома имзолаш ниятида.

Шунингдек, Ибрагимович 1,5 йил давомида 6 миллион евро маош олиши кўзда тутилмоқда.

Клуб спорт директори Фабиан Сабатини сўзларига кўра, Ибрагимовичнинг ўзи ҳам "Болонья"да тўп суришга қарши эмас.

Ўқилган: 2267
Болонья Златан Ибрагимович Мино Райола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича