"ПСЖ" Навасга рақобатчи сифатида кимни олиб келмоқчи

"Аякс" дарвозабони Андре Онана фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

De Telegraaf нашрида ёзилишича, "ПСЖ" клуби Онананинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар 23 ёшли камерунлик дарвозабони сотиб олиб, Кейлор Навасга рақобатчи бўлишини истамоқда.

Шунингдек, "Тоттенхэм" клуби ҳам Уго Льорисга ўринбосар сифатида Онанага қизиқиш билдирган.


Ўқилган: 950
Андре Онана Аякс ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича