Агирре "Леганес" бош мураббийи этиб тайинланди

Мексикалик таниқли мураббий Хавьер Агирре Испания чемпионатида иш бошлади.

60 ёшли мутахассис "Леганес" бош мураббийи этиэ тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аггире мавсум якунига қадар мўжалланган шартномага имзо чеккан. Ҳозирча шартноманинг қолган тафсилотлари ошкор қилинганича йўқ.

Бунга қадар Агирре Ла Лигада «Атлетико», «Сарагоса», «Осасуна» ва «Эспаньол» жамоаларини бошқарган.

Жорий мавсумда "Леганес" Ла Лигада 12-турдан кейин 5 очко билан 20-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 705
Испания чемпионати Леганес Хавьер Агирре

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича