Ла Лиганинг яна бир клуби бош мураббийсиз қолди

Испаниянинг "Сельта" жамоаси бош мураббийи Фран Эскриба муддатидан олдин истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Эскриба билан биргаликда қолган мураббийлар штабидагилар ҳам лавозимидан четлатилган.

Фран 2019 йилда бош мураббий сифатида "Сельта"ни қабул қилиб олганди. Натижалар қониқарсиз бўлгани боис, истеъфога чиқарилди.

Айни вақтда  "Сельта" Ла Лига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 1758
Испания чемпионати Сельта

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича