"Реал" клуби Стерлинг учун 70 млн фунт ва футболчи таклиф қилмоқчи

"Реал" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлингни сотиб олмоқчи, деб маълумот бермоқда Sky Sports.

Манбанинг таъкидлашича, Испан клуби англиялик футболчининг трансфери бўйича таклифни тайёрламоқда."Реал" унинг учун 70 млн фунт ва ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни таклиф қилмоқчи.

"Реал" клуби вакиллари Стерлингнинг ўйинини Англия терма жамоасининг Черногория ва Косовога қарши ўйинларда кузатишмоқчи. Ушбу ўйинлар асосида клуб келишувнинг якуний шартларини қабул қилади.

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес келажакда Стерлингнинг нархи фақатгина ошишини тушунмоқда, шунинг учун ҳам трансферни имкон қадар тезроқ амалга оширмоқчи.

Шу билан бирга "Ман Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Бэйлнинг харидига қизиқиш билдирмаган. Агар Англия клуби Бэйлни олмаса, Перес Стерлинг учун рекордга яқин бўлган 222 млн евро атрофидаги пулни тўлашга тайёр.

Гарет Бэйл Манчестер Сити Раҳим Стерлинг Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Адурис Ла Лигада Мессининг рекордини такрорлади
14:04
"Малага" япониялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
04:47
"Реал" Неймар учун 130 млн евро ва яна икки футболчисини таклиф қилмоқчи
09:46
Бартомеу: Биз Лео кетгач, "Мессисиз "Барселона" даврига тайёрланишимиз керак
10:27