Погба: "Манчестер Юнайтед"нинг мағлубиятга учраётганини кўриш оғир

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоанинг сўнгги натижалари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен афсусдаман. Жамоанинг мағлубиятга учраётганини кўриш ва майдонга туша олмаслик бўлиши мумкин бўлган энг ёмон иш. Мен йигитларга ёрдам бериш учун майдонга имкон қадар эрта қайтишим керак, бироқ ҳозир энг муҳими – жароҳатдан тикланиш", - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, Погба Англия лига кубоги доирасида "Рочдейл" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди. Кейинроқ "Манчестер Юнайтед" клуби устози Оле-Гуннар Сульшер франциялик футболчининг майдонга декабрь ойидан эрта майдонга тушмаслиги ҳақида айтган эди. Ушбу мавсум Поль Погба "МЮ"нинг 5та ўйини майдонга тушди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 883
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича