Фабио Капелло: "Милан" фалокат ёқасида. Улар қўрқув билан ўйнамоқда, етакчини кўрмаяпман

"Милан" клубининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло клубнинг ҳозирги вазияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Милан" фалокат ёқасида. Жамоада юқори даражада бўлмаган футболчилар йиғилгани кўриниб турибди. Улар қўрқув билан ўйнашмоқда.

Пакета ва Леауда шижоат йўқ, уларнинг ҳаракатлари тўланган пулларига умуман арзимайди. Пакетада иқтидор бор, лекин у буни намойиш қилмаяпти. Леау "Лацио"га қарши ўйинда мени асабийлашишимга сабаб бўлди. "Милан" клуби тўп билан бўлган пайтда ўйиндан ўчиб қолмаслиги керак. Кеча у фақатгина тўп оёғида бўлган пайтдагина ўйнади ҳолос.

Ўйлашимча, "Милан" клубининг барча муаммолари – ўйинчиларнинг миясида. Иқтидор кўп бўлиб туриб калла ишласа... Клубдаги вазият шунга боғлиқ бўлиши мумкин.

Мен етакчини, сардони кўрмаяпман. Шунчаки, сардорлик боғичини тақиб мураббий фикрларини етказиб, жамоа туза оладиган одам йўқ", - дейди Капелло.

Италия чемпионати Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси. “Лацио” эса имкониятни бой берди ва бошқа натижалар
07:09
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
"Леванте" – "Барселона": Таркиблар!
19:03
Бугун Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади
10:24