"Андижон" 8 ноябрдан машғулотларга қайтади

“Coca Cola” Суперлигасининг 23-турида ўз майдонида “Бунёдкор” (1:1) жамоасига қарши учрашувдан сўнг Александр Хомяков “Андижон” футболчиларига қисқа муддатли танаффус берганди.

Энди “Андижон” футболчилари 8 ноябрь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳига йиғилади ва кейинги тур ўйинларига тайёргарликни бошлайди.


Тайёргарлик жараёнида иккита ўртоқлик учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоаси 24-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўйнайди.

 

Ўқилган: 599
Андижон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича