"Болонья" спорт директори Ибрагимович трансфери борасида гапирди

"Болонья" спорт директори Вальтер Сабатини "Лос-Анджелес Гэлакси" ҳужумчиси ЗлатанИбрагимович билан шартнома тузиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Унинг "Болонья"га ўтиши ҳақиқатга лойиқ. Бу амалга ошмайдиган иш эмас. Ибрагимович биз томонидан юборилган таклифни кўриб чиқмоқда. Ишонаманки, у "Болонья" билан шартнома имзолайди. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам Синиша Михайловичга ёрдам беришга тайёр", - дея Сабатини сўзларидан келтирмоқда Calciomercato.

Ўқилган: 1378
Болонья Златан Ибрагимович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича