Лэмпард VAR тизими ҳақида гапирди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия чемпионатида қўлланадиган VAR тизими ҳақида гапириб ўтди.

"Бу билан ҳаммаси яхши бўлаётгани йўқ. Ҳар қандай қарорни қабул қилишга бунақа кўп вақт кетяптими, демак уларнинг ўзлари бунга амин эмаслар. Нега энди экранни майдонга чиқариш керак эмас?

Тўғри, бу билан мухлислар ҳакамга босим ўтказиши мумкин. Аммо, бевосита майдонда ишлаётган ҳакамдан кўра, тепада ўтириб майдонни кўриб туган ҳакамнинг қарорига киришсак биз қийин аҳволда қоламиз", - дейди Лэмпард. 

Ўқилган: 935
VAR тизими Англия чемпионати Фрэнк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича