“Тоттенхэм” 97-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Гудисон Парк”да бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Деле Алли лондонликларни олдинга олиб чиқди. Сўнгги ўн дақиқалик бошланиши арафасида меҳмонлар ҳужумчиси Сон Хин Мин Андре Гомеш нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва қизил карточка лойиқ кўрилди. Гомеш эса бу тўқнашувда оёғини синдириб олди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 12 дақиқа қўшиб берилди. Уларнинг 7-сида Женк Тосун гол уриб мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” 13 очко билан 11-поғонага жойлашди.

АПЛ, 11-тур

Эвертон – Тоттенхэм 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 63 Алли, 1:1 – 90+7 Тосун.

Эвертон – Пикфорд, Динь, Мина, Холгейт, Сидибе, Делф, Ивоби, Уолкотт (Тосун, 68), Дэвис (Кэлверт-Льюин, 83), Ришарлисон, Андре Гомеш (Сигурдссон, 84).

Тоттенхэм – Гассанига, Алдервейрелд, Орье (Фойт, 88), Дэвис, Санчес, Эриксен (Сессеньон, 90), Алли, Лукас Моура, Сиссоко, Сон Хын Мин, Ндомбеле (Ло Чельсо, 73).

Огоҳлантиришлар:Уолкотт (30), Эриксен (31), Ндомбеле (65).

Четлатиш: Сон Хин Мин (79).

Ўқилган: 1863
Тоттенхэм Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича