“Ростов” сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди

Россия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Краснодар” – “Ростов” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин Алексей Ионов меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Ионов дублини нишонлади.

Ўйин якунланаётган бир вақтда майдон эгалари ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

РПЛ, 15-тур

Краснодар – Ростов 2:2 (0:2, 2:0)

Голлар: 0:1 – 34 Ионов, 0:2 – 41 Ионов, 1:2 – 90+3 Игнатьев, 2:2 – 90+5 Спайич.

Краснодар – Сафонов, Мартынович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).

Ростов – Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).

Ўқилган: 1275
Краснодар Россия чемпионати Ростов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича