"Бавария" клуби Ковачга яна иккита ўйинга имконият берди

Бош мураббий Нико Ковач ҳали ҳам "Бавария"да қолмоқда.

Мутахассис вазиятни ўнглаш учун яна иккита ўйинга имконият олди, деб маълумот бермоқда Bild нашри.

"Бавария" клуби Европа чемпионлар лигаси доирасида "Олимпиакос" билан, чемпионатда эса "Боруссия" Д клубига қарши ўйнайди. Ушбу иккита ўйиндан кейин "Бавария" раҳбарияти мураббийнинг клубдаги келажагини қайта кўриб чиқади.

Шанба куни мюнхенликлар "Айнтрахт" клубига йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди.

10та турдан кейин "Бавария" Бундеслиганинг 4-поғонасида кетмоқда ва етакчидан 4 очко қолиб кетган.

Бавария Германия чемпионати Нико Ковач
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” Нойер билан шартномани узайтиради
07:23
Лотар Маттеус: "Бавария" учун Гвардиоладан яхши номзод йўқ
10:10
"Реал" ҳужумчиси қишда Германияга йўл олиши мумкин
10:24
Германия чемпионати, 19-тур. "Боруссия" Д – "Кельн" 5:1. Холанддан дубль!
08:00