Садьо Мане: Месси ва Роналду маҳлуқлар. Биз улардан анча йироқдамиз

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Садьо Мане "Олтин тўп" соврини учун кураш ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Олтин тўп" ҳақида

"Олдин айтганимдай "Олтин тўп" менинг ёшлигимдаги орзуим саналади. Мен унга даъвогарлардан бири эканман, чунки узоқ вақт давомида меҳнат қилдим. Бу менинг мақсадим эмас, балки орзу деса бўлади, чунки мен жамоага хизмат қиламан.

Ушбу соврин мен учун қўшимча – иштиёқ бағишлайди. Этоо, Дрогба каби афсоналар сен ҳақингда гапирса ёқимли бўлар экан".

Месси ва Роналду ҳақида

"Ушбу ўйинчилар мағлуқ. Ўйлайманки, биз улардан анча йироқдамиз. Уларга яқинлашиш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман", - дейди Мане.

Ўқилган: 2438
Криштиану Роналду Ливерпуль Лионель Месси Олтин тўп Садио Мане

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича