“Samarkand Half marathon” ўз ғолибларини аниқлади

Бугун Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half marathon” халқаро мусобақаси якунланди. Юртимизда соғлом турмуш тарзини, туризмни янада ривожлантириш, спорт ва санъатни биргаликда уйғунлаштириш каби мақсадлар асосида ташкил қилинган ушбу хайрия марафонида 20 га яқин мамлакатдан 3000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бугун ўтказилган асосий баҳслар аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўз олиб, мазкур мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу марафонни ўтказиш учун бежиз Самарқанд шаҳри танлаб олинмади. Зеро, спортчилар регламентда белгилаб қўйилган масофаларни шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб босиб ўтишди. Бу эса Самарқанднинг туризм соҳасидаги имкониятларини кенг очиб бериш учун яна бир қулай имконият яратиб берди.

Табиийки, ғолиб ва совриндорлар катта миқдордаги пул мукофотларига ҳам сазовор бўлдилар. Эътиборингизга турли йўналишларда ғалаба қозонган иштирокчилар рўйхатини келтириб ўтамиз:

2 км.:
1. Хуршид Аҳмадалиев (Ўзбекистон)
1. Маржона Баратова (Ўзбекистон)

10 км.:
1. Дмитрий Иванчиков (Қозоғистон)
1. Татьяна Мирзаева (Қозоғистон)

21 км.:
1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон)
1. Нурхон Муҳриддинова (Ўзбекистон)

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пара-таэквондочиларимиз Италиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишди
04:14
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
18:11
Велоспортчимиз Янина Кусокова жаҳон рейтингида кучли учликка кирди
22:19
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56