Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади

Келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Ноябрь ойида ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, Ироқ ва Иордания U-23 терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Мазкур мусобақа олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ташкил этади. 4-10 ноябрь кунлари терма жамоамиз ТТЙМИ стадионида машғулотлар олиб боради.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери Голландиядан таклиф олди
17:22
Владимир Андреев: АГМКга қарши қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик
23:41
"Галатасарой" клуби Колумбия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи
10:36
"Саутгемптон" мураббий Хазенхюттл борасида муҳим қарорга келди
06:12