Англия Премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган "Уотфорд" - "Челси" учрашуви поёнига етди.
Учрашувда тезкор гол урилди. 5-дақиқада Тэмми Абрахам "Челси"ни ҳисобда олиб чиқди. Бу голдан кейин иккала томонда ҳам вазиятлар яратилган бўлса-да, гол урилгани йўқ.
Танаффусдан сўнг "аристократлар" навбатдаги ҳужумини голга айлантирди. Кристиан Пулишич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
80-дақиқага келиб "Уотфорд" ўртадаги фарқни қисқартирди. Жерар Деулофеу пенальтидан тўп йўллади. Қолган вақтларда вазиятлар голсиз якунланди.
Шу тариқа, "Челси" навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ, 11-тур
"Уотфорд" - "Челси" - 1:2
Голлар: Деулофеу (80, пен) - Абрахам (5), Пулишич (55)