"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" бир хил ҳисоб билан иродали ғалабани қўлга киритишди

Англия чемпионатининг 11-турида "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Саутгемптон" жамоасини қабул қилди, "Ливерпуль" футболчилари эса "Астон Вилла" меҳмони бўлишди.

"Манчестер Сити" клуби 13-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди, меҳмонлар сафида Уорд-Проуз тўп муаллифи. Гвардиола шогирдларини саъй-ҳаракатларига қарамай биринчи бўлим шу ҳисоб билан якун топди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Агуэро ва 86-дақиқада Уокернинг биттадан киритган голлари "шаҳарликлар"га қимматли уч очко олиб беришига сабаб бўлди ва ғалабани тортиб олди 2:1.

"Астон Вилла" ва "Ливерпуль" баҳсида ҳам ҳудди шу вазият содир бўлди. Параллель ўйиндаги каби воқеалар ривожи бир хил такрорланди. Биринчи бўлиб Трезеге 21-дақиқада майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида Робертсон ҳисобни тенглаштирган бўлса, Мане ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба тўпини киритди.

Англия чемпионати 11-тур

Манчестер Сити – Саутгемптон 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 13 Уорд-Проуз, 1:1 – 70 Агуэро, 2:1 – 86 Уокер.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Анхелиньо, Уокер, Фернандиньо, Гюндоган, де Брюйне, Бернарду Силва (Фоден, 84), Сильва (Габриэл Жезус, 46), Стерлинг, Агуэро (Отаменди, 90).

Саутгемптон – Маккарти, Беднарек (Адамс, 88), Вестергор, Стивенс, Валери (Данзо, 75), Ромеу, Хейбьерг, Уорд-Проуз, Армстронг, Редмонд, Ингз (Дженепо, 84).

Огоҳлантиришлар: Хейбьерг (18), Стерлинг (40), Гюндоган (89), Эдерсон (90).
Астон Вилла – Ливерпуль 1:2 (1:0, 0:2)

Астон Вилла – Ливерпуль 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 21 Трезеге, 1:1 – 87 Робертсон, 1:2 – 90 Мане.

Астон Вилла – Хитон, Мингз, Энгельс, Гильбер (Аль-Мухаммади, 69), Таргетт, Накамба, Дуглас Луис (Хурихэйн, 73), Трезеге, Макгинн, Эль-Гази, Уэсли (Коджиа, 86).

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, Лаллана (Кейта, 84), Хендерсон, Вейналдум (Ориги, 65), Мане, Салах (Окслейд-Чемберлен, 65), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Мане (37), ван Дейк (58), Эль-Гази (81).

Англия чемпионати Астон Вилла Ливерпуль Манчестер Сити Саутгемптон
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
"Арсенал" ўз майдонида очко йўқотди, "Брайтон" ва "Ньюкасл"дан ғалаба
22:23
Англия чемпионати, 32-тур. "Фулхэм" – "Манчестер Сити": Превью
07:56
“Манчестер Сити” 17 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзоламоқчи
18:15