Турнинг марказий ўйинида "Рома" ўз майдонида "Наполи"дан устун келди

Италия А Серияси 11-турининг марказий учрашуви "Рома" - "Наполи" учрашуви якунига етди.

Римдаги "Стадио Олимпико" ўйингоҳида кечган баҳснинг 19-дақиқасида Дзаньол ҳисобни очди. 26-дақиқада эса Александр Коларов 11 метрли жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди. Унинг зарбасини "Наполи" посбони бартараф қилишга муваффақ бўлди. Илк бўлимда таблода ҳисоб ўзгаргани йўқ.

Танаффусдан кейин "Рома" яна ҳужумларни кўпайтирди. Натижада, 55-дақиқада бош ҳакам "Наполи" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бундан Жордан Верету унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни оширди.

72-дақиқага келиб эса "Наполи" сафида Аркадиуш Милик тўп йўллаб, ҳисобни қисқартирди. 90-дақиқада эса "Рома" аъзоси Четин майдондан четлатилди.

Шундай қилиб, учрашув 2:1 ҳисобида "Рома"нинг ғалабаси билан якунланди.

А Серия, 11-тур

Рома – Наполи 2:1
Голлар :1:0 – 19 Дзаньоло, 2:0 – 55, пенальти Верету, 2:1 – 72 Милик.

Рома – Лопес, Смоллинг, Четин, Спинаццола, Манчини, Пасторе, Верету, Клюйверт (Перотти, 77), Дзаньоло (Ундер, 81), Коларов, Джеко.

Наполи – Мерет, Мариу Руй, Кулибали, Ди Лоренцо, Манолас, Фабиан Руис, Зелиньски, Кальехон (Лосано, 58), Инсинье (Юнес, 83), Милик, Мертенс (Льоренте, 65).

Огоҳлантиришлар: Клюйверт (76), Ди Лоренцо (76), Мариу Руй (78), Спинаццола (86), Милик (87).


Италия чемпионати Наполи Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
"Милан" қишда Модрични сотиб олмоқчи
16:42
"Рома" бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди
13:18
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04