
Испания чемпионатининг 12-тур баҳслари давом этмоқда.
"Валенсия" клуби сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб мезбонлар Роканинг 31-дақиқада пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Танаффусдан сўнг Парехо ва Макси Гомеслар "Валенсия" сафида тўплар киритиб, ғалабани илиб кетди.
Шу ғалабадан кейин "Валенсия" ўз очколари сонини 17тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионати, 12-тур
Эспаньол - Барселона - 1:2
Голлар: Рока (31, пен) - Парехо (68, пен), Макси Гомес (80)