АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Борнмут"га ютқазиб қўйди

Англия Премьер-Лигасининг 11-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунланди.
"Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Борнмут"га билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари дастлабки бўлимда гол уришга қатор вазиятларга эга бўлса-да, улардан фойдалана олмади. Бундан эса мезбонлар фойдаланиб кетшиди. Кинг "қизил иблислар"нинг ҳимоясида юзага келган хатодан, ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин "Манчестер Юнайтед" вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилди. Сульшер захирадан Лингард, Гринвуд каби ёшларни майдонга туширган бўлса-да, "Борнмут" ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилди. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" меҳмонда ютқазиб қўйди. Охирги вақтларда "қизил иблислар" сафардаги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти.

Англия Премьер-лигаси, 11-тур

Борнмут – Манчестер Юнайтед 1:0
Гол:1:0 – 45 Кинг.

Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Смит, Рико, Кук, Уилсон (Кук, 86), Биллинг, Лерма, Фрэйзер, Уилсон, Кинг.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака (Уильямс, 81), Линделеф, Янг, Джеймс (Гринвуд, 80), Мактомини, Фред, Перейра (Лингард, 68), Марсьяль, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Лерма (35), Фред (35), Кук (55), Фрэйзер (62), Линделеф (64), Янг (67), Уилсон (90).

Ўқилган: 1499
Англия чемпионати Борнмут Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича