Ибрагимович учун курашаётган "Наполи"га А Сериядан жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Италиянинг "Болонья" клуби швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовичга жиддий қизиқиб қолди.

Corriere Dello Sport нашрида ёзилишича, ушбу клуб Ибрагимович ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб президенти Жои Сапуто 38 ёшли футболчининг агенти Мино Райола билан боғланган.

Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартномаси 31 декабрь санасида поёнига етади. Шундан сўнг у эркин агент мақомида жамоасини алмаштиради.

Шунингдек, швециялик футболчига "Наполи", "Перт Глори" ва "Фламенго" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 1914
Болонья Златан Ибрагимович Мино Райола Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича