"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси МЛСга тўп суради

Москванинг "Динамо" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг собиқ  ҳимоячиси Александр Бюттнер фаолиятини МЛСда давом этттиради.

Sky Sports нашрида ёзилишича, Бюттнер МЛСнинг "Нью-Ингленд" жамоаси билан шартнома имзолади. У эркин агент мақомида ушбу клубга кўчиб ўтди.

Охирги мавсумларда Александр Голландиянинг "Витесс" жамоасида тўп суриб келаётганди.

У ўтган мавсумда Голландия чемпионатида 32та учрашувда 2та гол урган ва 5та голли узатмани амалга оширган.


Ўқилган: 826
Александр Бюттнер Витесс Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича