"Кристал Пэлас" Ходжсон борасида муҳим қарорга келди

"Кристал Пэлас" клуби раҳбарияти бош мураббий Рой Ходжсон билан музокараларга киришди.

Goal нашрида ёзилишича, клуб 72 ёшли мутахассис билан шартномани узайтирмоқчи. Ҳозирда томонлар янги шартнома борасида музокараларга киришди. Ходжсоннинг "бургутлар" билан битими 2020 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

"Биз жамоа раҳбарияти билан янги шартнома борасида суҳбатлашмоқдамиз. Ҳозирча аниқ янгилик айта олмайман", - дейди Ходжсон.

Ўқилган: 1613
Кристал Пэлас Рой Ходжсон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича