"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Goal нашрида ёзилишича, "қизил иблислар" қишки трансферлар мавсумидаёқ Райсни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Томонлар 20 ёшли хавбек трансфери борасида музокараларга киришган.
"Юнайтед" Райс трансферига 80 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр. Ўз навбатида "Вест Хэм" ҳам ушбу келишувни амалга оширишга қаршилик қилмаяпти.