"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг навбатдаги турида "Леванте" билан баҳс аввалида таркибдаги баъзи футболчиларга дам бермоқда.
Marca нашрида ёзилишича, Луис Суарес, Френки де Йонг ва Нелсон Семедулар "Леванте"га қарши ўйин қайдномасидан жой олишмаган.
Маълум бўлишича, Вальверде ушбу ўйинчиларга ҳордиқ чиқариб олишлари учун шароит яратиб берган.