Бен-Арфа фаолиятини яна Францияда давом эттиришга яқин

"Ренн" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа фаолиятини "Нант"да давом эттириши кутилмоқда.

L`Equipe нашрининг тарқатган хабарига кўра, 32 ёшли футболчи "Нант" билан музокараларни олиб бормоқда ва томонлар деярли келишувга эришган. У эркин агент мақомида ушбу жамоа билан шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Бен-Арфа фаолияти давомида «Лион», «Марсель», «Ньюкасл», «Халл Сити» ва "ПСЖ" клубларида тўп сурган.

Ўқилган: 690
Нант Франция чемпионати Хатем Бен-Арфа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича