"Удинезе" бош мураббийи Игорь Тудор истеъфога чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли Тудор лавозимидан четлатилди. Охирги ўйинларда "Удинезе" клуби "Аталанта" (7:1), "Рома" (4:0) жамоаларига ютқазиб қўйди.
Эндиликда клубни вақтинчалик Лука Готти бошқариб туради. Клуб Женнаро Гаттузо билан музокараларни олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан Гаттузо бош мураббий этиб тайинланиши кутилмоқда.